Паспорт, ҳужжат ва резюме учун расм

my.gov.uz учун 3×4 расм →Фақат 3×4 расм →

Паспорт, виза, ҳужжат ёки резюме учун расмни телефонда тайёрланг: ўлчамни бир босишда танланг, юзни овалга жойланг, хоҳласангиз фонни оқ қилинг ва A4 вараққа чоп этинг. Расм ҳеч қаерга юборилмайди.

  • Бепул
  • Расм юборилмайди
  • Телефонда ишлайди
  • Интернетсиз ҳам

🔒 Расмларингиз ҳеч қаерга юборилмайди — ҳаммаси телефонингизнинг ўзида бажарилади.

1 Расмни танланг

2 Созланг

⚙️ Қўшимча созламалар

Нима қиламиз?

КБ — файл ҳажми. Формада «100 КБ гача» дейилган бўлса, 100 ни танланг.

Кўп сўраладиган саволлар

Паспорт учун расмни қандай тайёрлайман?

Оч девор олдида суратга тушинг. Расмни танланг, «3,5×4,5 см» тугмасини босинг, юзни овалга жойланг ва «Тайёрлаш»ни босинг.

Резюме учун расм қайси ўлчамда?

Кўпинча 3×4 ёки 4×6 см. Тугмалардан бирини танланг.

Қайси ўлчамни танлай?

3×4 см — кўп ҳужжатлар ва MyGov учун. 3,5×4,5 см — паспорт ва виза учун. 5×5 см (2×2 дюйм) — АҚШ визаси ва DV учун. 4×6 см — резюме учун.

A4 га нечта расм сиғади?

3×4 — 36 та, 3,5×4,5 — 30 та, 4×6 — 16 та. Сайт ўзи сиғадиган энг кўп расмни жойлайди.

Расмларим интернетга юбориладими?

Ёъқ. Ҳамма иш телефонингиз ёки компютерингизнинг ўзида бажарилади. Расм ҳеч қаерга юкланмайди.

КБ нима?

КБ — файл ҳажми (оғирлиги). Формада «100 КБ гача» дейилса, файл 100 КБ дан катта бўлмаслиги керак. Сайт расмни ўзи шу ҳажмга келтиради.

3×4 расм неча пиксел?

Чоп этиш сифатида (300 DPI): 3×4 см = 354×472, 3,5×4,5 см = 413×531, 5×5 см (2×2 дюйм) = 600×600.

Телефонда ишлайдими?

Ҳа. Сайт телефон учун қилинган: расм танланг, «Тайёрлаш»ни босинг ва юклаб олинг.